Ўзбекистонда аномал иссиқ қачондан чекиниши маълум бўлди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво жорий йилнинг 21 июлидан бошлаб 6-9 даражага пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

20 июль, душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.

21 июль, сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзгидромет бугун, 17 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг