Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати пасаяди
Бу қизиқ
−
12:11 464 3 дақиқа
Ўзбекистонда бугун, 9 ноябрдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 ноябрда кун давомида республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, айрим жойларида кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор, фақат Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Шунингдек, бугун шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ, шимолда 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага, 10 ноябрь куни совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши янада сезиларли бўлиб, республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ, шимолда кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиқ, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.
Жорий йилнинг 13 ноябрида Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиқ, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Тошкентда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 11-13 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-20 даража илиқ бўлади.
10 ноябрь куни пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 12-14 даража илиқ бўлади. 11 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10-12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг оқибатида республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади.
Live
Барчаси