Диққат! Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб, айрим жойларда қор ёғади
Бу қизиқ
−
19:45 2563 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 10-12 ноябрь кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг оқибатида республика ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9-11 ноябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 10-11 ноябрь кунлари республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик қорга айланади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
9 ноябрь куни республиканинг шимолий ҳудудларида, 10-12 ноябрь кунлари эса қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аста-секин пасайиши кутилмоқда.
Шимолий ҳудудлар ва чўл зоналарида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиққача, республиканинг қолган ҳудудларида эса кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиққача пасаяди.