Қамчиқ довонида қор ёғяпти (видео)

Бу қизиқ

−

visibility888 timer1 дақиқа

image

Қамчиқ довонида қор ва ёмғир ёғмоқда, айрим ҳудудларда эса туман сабаб кўриш масофаси 800 метргача қисқарган. Бу ҳақда Қамчиқ автомобиль йўли ихтисослаштирилган йўл-фойдаланиш корхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, А373 “Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон” автомобиль йўлининг 102–142 ва 153–160-километрлари оралиғида ёмғир, 142–153-километрлари оралиғида эса қор ёғмоқда.

Довонда ҳаво ҳарорати +2 даражани ташкил этмоқда. Айрим жойларда туман туфайли кўриш масофаси 800 метргача чекланган.

Ҳайдовчиларга тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш, қувиб ўтишда эҳтиёткор бўлиш ҳамда ёмғир ва туман шароитида чироқлардан тўғри фойдаланиш тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг