Ҳафта охирида йилнинг энг иссиқ дам олиш кунлари бўлиши мумкин
Бу қизиқ
−
17 июл 2835 1 дақиқа
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.
Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 42-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 46-48 даражагача исийди.
Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Бугун, 17 июль кундузги ҳаво ҳарорати 41-43 даража, шанба ва якшанба кунлари 43-45 даража, кечалари эса ҳарорат 25-28 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет бугун, 17 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Live
Барчаси