Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

−

image

Жорий йилнинг 6-9 октябрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, бугун, 5 октябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳароратининг юқори қиймати 15-20 даража бўлади.

Ҳаво ҳарорати эртага, 6 октябрда кечаси 5-10 даража, шимолда 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади, 7-9 октябрда аста-секин кечаси 10-15 даражагача, кундузи 20-25 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 октябрда Фарғона водийсининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. 6-9 октябрда асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида 8-9 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-6 октябрь кунлари 17-20 даража бўлади, 7-9 октябрда 22-25 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 6-7 октябрда 7-10 даража бўлади, 8-9 октябрда 12-15 даражагача кўтарилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг