Англия клуби Бенземани ижарага олмоқчи
Спорт
−
18 Январь
3467Лондоннинг “Арсенал” клуби франциялик ҳужумчи Карим Бенземани мавсум охиригача ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.
Манбага кўра, “канонирлар”нинг футболчини қўлга киритиш учун курашдаги рақиби Лондоннинг “Челси” жамоаси бўлади. Бензема ўтган ёзда эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га ўтганди. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.
“Арсенал” жорий мавсум Англия чемпионатининг 20-туридан сўнг 40 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бензема Франция ИИВни судга бергани хабар қилинганди.
Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин “Олтин тўп” эгаси Карим Бенземанинг террор ташкилоти билан алоқаси борлигини айтди.
LiveБарчаси