Бензема Франция ИИВни судга берди
Спорт
−
17 Январь
6643“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин устидан судга мурожаат қилган. Бу ҳақда футболчининг адвокати Хьюг Вижье маълум қилди.
“Баъзилар Бенземани Франциядан қувишни истаса, бошқалари у ҳақида тўқиган бўҳтонлари учун ўзини айбдор санамайди. Хусусан, ўзини сиёсатчи деб атайдиган одамнинг даъволари ҳам мутлақо қонунга зиддир”, дейди Вижье.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин “Олтин тўп” эгаси Карим Бенземанинг террор ташкилоти билан алоқаси борлигини айтганди.
Дарманин футболчини “Мусулмон биродарлар” ташкилотига алоқадорликда айблаган.
Маълумот учун, Карим Бензема 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча турнирларда 11 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, форварднинг тахминий нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь