Карим Бензема фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Туркиянинг “Трабзонспор” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси ҳужумчиси Карим Бенземанинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунжуўғлу хабар берди.

Манбага кўра, “Трабзонспор” “Ал-Ҳилол”дан 38 ёшли француз ҳужумчисининг трансфери бўйича шартларни сўраган. Шунингдек, Бензема Туркия клубига таклиф қилингани ва футболчининг ўзи билан ҳам музокаралар бошлангани хабар қилинмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган.

Маълумот учун, Бензема 2026 йил январь ойидан буён “Ал-Ҳилол” сафида фаолият олиб боради. Карим Бензема 2022 йилги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. У “Реал Мадрид” билан беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, Франция терма жамоаси билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг