Индзаги “Ал-Ҳилол”ни тарк этишга қарор қилди
Спорт
−
11:23 310 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби бош мураббийи Симоне Индзаги жамоани тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, италиялик мутахассис 2027 йилнинг июль ойига қадар амал қиладиган амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, “Интер”нинг собиқ бош мураббийи Саудия Арабистонида йилига 26 миллион евро маош олади. У 2025 йилнинг ёзида “Ал-Ҳилол”ни қабул қилиб олган. Жорий мавсумда жамоа Саудия Про-лигаси турнир жадвалида 11 та учрашувдан сўнг 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Жорий йилнинг октябрь ойида ОАВ “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Лондон клуби билан шартномасини узайтирганидан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийлари рейтингида Индзагини ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар берган эди.
Маълумот учун, Симоне Индзаги “Ал-Ҳилол” бош мураббийи сифатида ҳозиргача барча мусобақаларда 69 та учрашувда жамоани бошқарган. Бу баҳсларда саудияликлар 53 та ғалаба қозониб, 12 марта дуранг ўйнаган ва 4 бор мағлубиятга учраган.
Live
Барчаси10:01