Андижонда 15 яшар қиз бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
02 Апрель
32708Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 2009 йилда туғилган қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Қўрғонтепанинг "Юксалиш" маҳалласи, Тараққиёт кўчаси 1-уйда яшовчи Умида Шуҳратова Рустамжон қизи шу йилнинг 16 март куни соат 09:00 ларда Қўрғонтепа тумани, "Наврўз" МФЙ, Заробод кўчаси 273-уйда яшовчи бувиси Тўхтахон Саримсоқова Раҳмонбердиевнанинг яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
"2024 йилнинг 16 март куни набирам Умидахон уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Шу кундан бери қидириб келяпмиз, лекин дараги йўқ. Муқаддас Рамазон ойида набирамни кўрган-билган бўлса ишонч рақамлари билан боғланишини сўрайман. Илтимос, ёрдам беринг", дея видеомурожаат йўллаган қизнинг бувиси.
Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан “102” ишонч рақамига ёки Қўрғонтепа тумани ИИБнинг 74-723-12-02, 90-142-59-19, 93-584-82-02 телефон рақамларига хабар бериши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада икки нафар 18 ва бир нафар 16 ёшли қиз бедарак йўқолган эди.