Андижонда ҳам аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
26 Май 2020
1461123 май куни Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан маълум қилинган.
Шу туфайли бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари бор. Бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.
Аввалроқ, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида аҳоли ўртасида коронавирус аниқланган эди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3261 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 2607 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси