Самарқанд вилояти аҳолисида яна коронавирусга чалинганлар аниқланди
Жамият
−
22 Май 2020
152142020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 нафарга ортиб 3028 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь