“Amirsoy”да 34 ёшли эркак тўсатдан вафот этди
Жамият
−
17 Февраль 2020
10225Кеча, 16 февраль куни “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курортида 34 ёшли эркак тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 15:05 да содир бўлган. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро И.А. дам олиш масканида тўсатдан соғлиғи ёмонлашиб вафот этган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра вафот этишига сабаб “юрак хасталиги” экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Amirsoy Resort” тоғ-чанғи курорти 2019 йилнинг 21 декабрь куни фойдаланишга топширилган. Жорий йилнинг 7 яванрь куни курортининг чанғи учиш трассасида бир одам ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023