“Амирсой”да ресторан буткул ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 10 июнга ўтар кечаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” дам олиш масканида жойлашган ресторан ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 01:32 да Бўстонлиқ тумани “Чимён” МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочли конструкция материалидан қурилган ресторанларнинг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:13 да ўраб олинган ва соат 04:20 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида рестораннинг тахминан 300 квадрат метр майдонда томи, шифти, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди. Уйнинг 11-қаватида жойлашган хонадонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ресторан Бўстонлиқ Амирсой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг