Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон раҳбари лавозимига тасдиқланди
Жамият
−
26 Август 2022
10366Аманбай Тлеубаевич Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига тасдиқланди.
Маълумот учун, Аманбай Оринбаев жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири лавозимига тайинланганди. Кейинроқ, 26 июлда у вазир лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Август ойида Жўқорғи Кенгесидаги бўш қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайловда Аманбай Оринбаев парламент аъзоси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессиясида парламент раиси Мурат Камалов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аманбай Тлеубаевич Оринбаев номзоди кўрсатилди.
Маълумот учун, Мурат Камалов 2020 йилнинг октябридан буён Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь