Қорақалпоғистоннинг март ойида тайинланган Ички ишлар вазири бўшатилди

Local

image

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири Аманбай Тлеубаевич Оринбаев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, полковник Аманбай Оринбаев жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири лавозимига тайинланган эди. Ундан аввал эса ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2020 йил февралидан 2022 йилнинг январь ойига қадар ИИВ Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


Rate Count

653

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic