Алвешнинг “Барселона”даги “чой пули” маълум

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби билан шартнома имзолаган бразилиялик Дани Алвешнинг маоши арзимаган суммадан иборат бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“La Vanguardia” ва “Маrcа” нашрларининг ёзишича, бразилиялик футболчи йилига 155 минг евро ишлаб олади. Бу Ла лигада фаолият юритувчи профессионал футболчига тўлаш мумкин бўлган энг кам миқдордаги маош ҳисобланади.

Алвешнинг паст маошига “Барселона”нинг иш ҳақи фондида бўш жой йўқлиги таъсир кўрсатди. Ушбу чеклов Хави жамоага бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Ла лига томонидан жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли футболчи бир неча ойдан буён жамоасиз эди ва эркин агент сифатида Каталония клуби билан шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Дани Алвеш футбол тарихида энг кўп жамоавий соврин ютган футболчи ҳисобланади. У Бразилия терма жамоаси “Севилья”, “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ сафида 41 та мусобақада ғолиб бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси Хави Дани Алвеш Ла лига

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг