Дани Алвеш “Барселона”га қайтди

Спорт 1455
image

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш “Барселона”га қайтди.

38 ёшли футболчи айни кунларда жамоасиз эди ва эркин агент сифатида Каталония клуби билан шартнома имзолайди. Барча нарса келишилган ва ҳар икки томон Ла лигадан ўтиш учун рухсат кутмоқда.

Жамоа бош мураббийи Хави Алвешни “Барса”да кўрмоқчи эди. Унинг фикрича, бразилиялик футболчи клубга жуда катта ёрдам беради.

Шунингдек, Алвеш Instagram саҳифасида собиқ жамоасига қайтиши ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Деярли беш йил давомида мен бу содир бўлиши учун телбадек курашдим, қайтиш бунчалик қийин бўлишини ва бунчалик узоқ давом этишини билмасдим, лекин бу кун келишини билар эдим. Бу қанчагача давом этишини билмайман, лекин умрбод жамоа аъзоси бўлиб қоламан. Тез орада мен учун энг қадрли маконда кўришгунча. Менда клубимни яна дунёнинг энг яхши жамоасига айлантириш учун қўлимдан келганича ҳаракат Мен уйга қайтаман!", - деб ёзди Алвес.

Маълумот учун, Бразилиялик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида 2022 йилнинг январидан бошлаб майдонга туша олади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.8
t
×