Элмира Боситхонова яна ССВга қайтди

Жамият 6679
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Элмира Иркиновна Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Элмира Боситхонова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Фаолиятини Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида бошлаган, 1981-2011 йилларда шифокор-интерн, анестезиолог-реаниматолог, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокори.

2011-2016 йилларда Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган, кейин Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига ўтказилган Элмира Боситхонова 2019 йилнинг ёзида яна ҳукумат аъзолигига қайтарилган, 2020 йилнинг январида лавозимга қайта тасдиқланганди.

Боситхонова 2020 йил февралидан бугунгача Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 293
Рейтинг: 2.9
t
×