Алишер Саъдуллаевга ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
11 Июль 2020
9500Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 10 июлдаги қарорига мувофиқ, Сарвар Ғаниеч Ашуров Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Сарвар Ашуров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Дилнозахон Собир қизи Каттаханова ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Дилноза Каттаханова Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари, Камалак болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги Фармони билан ташкил этилган. Агентликка Алишер Саъдуллаев директор этиб тайинланди.
LiveБарчаси