Алишер Саъдуллаевга биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни Акмал Жумабоев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.

Акмал Жумабоев 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар Кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди. 

Жумабойев Акмал Муродович 1987 йил 14 ноябрда Тошкент вилояти Паркент туманида таваллуд топган. Тошкент автомобиль-йўллар институтини тамомлаган. Рус ва инглиз тилларида мукаммал сўзлаша олади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати. “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби. Оилали, бир нафар фарзанди бор.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Ёшлар иттифоқи Акмал Жумабоев

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг