Академик Марат Содиқов вафот этди 

Жамият

image

Кеча, 1 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Содиқов Марат Файзиевич вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академияси Матбуот хизмати хабар берди

Марат Содиқов 1945 йил 1 январда Бухоро шаҳрида туғилган. У 1973 йилда Александр Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

Марат Файзиевич Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлган. 1972 йилдан республика халқаро ва хорижий санъат кўргазмаларида қатнашиб келган.

2004 йилда эса Марат Файзиевич академик унвонига сазовор бўлган. Ўша йилдан бошлаб Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзосига айланган.

Унинг асарлари Москвадаги Шарқ халқлари давлат музейи, Третьяков галереяси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, шунингдек, АҚШ, Россия, Германия, Финляндия, Франция, Япония ва Италия галереялари, музейлари ва шахсий коллекцияларида намойиш қилинган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Серго Михайлович Сутягин 84 ёшида коронавирусдан вафот этди. Июлда иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Пардаевич Умурзоқов ҳам вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тазия академик

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг