Термиз, Урганч, Қарши ва Бухоро аэропортларини лойиҳалаштирган меъмор вафот этди

Local

image

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Серго Михайлович Сутягин 84 ёшида коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги Шаҳарсозлик Тўлқини жамоат саҳифасида маълум қилинди.

Серго Сутягин лойиҳалари асосида Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги киносарой (“Панорама”), “Космонавтлар” метро бекати, “Аркада” савдо маркази, Чирчиқ шаҳри кириш қисмидаги Кранлар ёдгорлиги, Термиз, Урганч, Қарши ва Бухородаги аэропортлар, Нукусдаги Игор Савитский музейи қурилган.

Маълумот учун, Серго Михайлович Сутягин 1937 йилнинг 23 февралида Россия пойтахти Москва шаҳрида туғилган. Қайд этиш керакки, Москвада унинг лойиҳасига биноан Шереметево боғидаги фашизмга қарши уруш пайтида ҳалок бўлганлар хотирасига обелиск – “Хотира дарвозаси” қурилган.


Tags

Rate Count

239

Rating

3

Rate this article

Share with your friends