Экологик партиянинг Бухоро вилоят кенгаши раиси вафот этди
Жамият
−
14 Июль 2021
7716Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ниёзов Анвар Бобоназарович вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Анвар Ниёзов 1960 йил 24 октябрда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. У 1983 йилда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Анвар Бобоназарович меҳнат фаолиятини Республика “Ўздавлойиҳа” ер тузиш ва лойиҳалаш институтининг Бухоро филиалида муҳандис сифатида бошлаган.
Хабарга кўра, Анвар Ниёзов ўзининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги кўп йиллик фаолияти давомида атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш йўлида меҳнат қилган. Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида 30 йилдан ортиқ раҳбар лавозимида фаолият кўрсатиб келган. Шунингдек, у вилоят кенгаши депутати ҳам бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь