АҚШнинг марказий штатларига торнадо ёпирилди

Олам

image

Кеча, 31 март куни АҚШ жанубида содир бўлган кучли бўрон бир қатор йирик торнадоларни келтириб чиқарди. Табиий офатдан Арканзас штати энг кўп зарар кўрди, у ердаги уйлар ва савдо марказлари вайрон бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, Иллинойс штатининг Белвидир шаҳрида концерт вақтида кучли шамол туфайли томошабинлар устига том қулаб тушган. Мамлакат бўйлаб юзлаб одамлар яраланган, камида 5 киши ҳалок бўлган. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидирмоқда. АҚШ Президенти Жо Байден маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Арканзас маркази Роллинг Форк шаҳрига етиб борган.

Торнадо оқибатида 450 мингдан ортиқ хонадон ва ишлаб чиқариш бинолари электрсиз қолган. Бу бўйича энг қийин вазият Индиана штатида бўлиб, у ерда деярли 100 000 истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Миннесотада 84 минг, Огайода деярли 60 минг, Арканзас ва Иллинойс штатларининг ҳар бирида 55 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилган.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Миссисипи штатида содир бўлган кучли торнадо камида 25 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг