АҚШдаги ибодатхонада 11 кишини отган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг  Питтсбург шаҳридаги яҳудийлар ибодатхонасида 11 кишини отиб ўлдирган шахс ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Келтирилишича, бу қатлларга мораторий жорий этган Президент Жо Байден маъмурияти томонидан чиқарилган биринчи шундай ҳукмдир. Ибодатхонадаги яҳудийларга милтиқ билан ўқ узган Роберт Бауэрсга ҳукм қилиш қарори бир овоздан қабул қилиниши керак эди, акс ҳолда у шартли равишда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинарди.

Маълум қилинишича, воқеа 2018 йилнинг 27 октябрь куни юз берган. Роберт исмли шахс Шаббат маросимида “Ҳаёт дарахти” ибодатхонасига бостириб кириб, одамларга қарата ўқ узган. Ҳалок бўлганлар орасида 97 ёшли аёл ва 60 йилдан кўпроқ вақт олдин ибодатхонада турмуш қурган эр-хотин ҳам бўлган. Омон қолган олти кишидан тўрт нафари воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари эди. Маҳаллий манабаларга кўра, отишма пайтида эркак “барча яҳудийлар ўлиши керак” , деб бақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ўлим ҳукм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг