АҚШда торнадо қурбонлари сони 20 кишидан ошди
Олам
−
02 Апрель 2023
5072Жорий йилнинг 31 мартидан буён АҚШнинг жанубий ва ғарбий қисмида содир бўлаётган кучли торнадо оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Расмийларга кўра, Арканзасда камида беш киши, Иллинойсда тўртта ва Индианада уч киши ҳалок бўлган. Теннесси соғлиқни сақлаш департаменти торнадо билан боғлиқ еттита ўлимни тасдиқлаган.
Қайд этилишича, табиий офат еттита штатни қамраб олган ва турар-жой бинолари, бир қатор инфратузилма объектлари, жумладан, мактаб, черков ва театрни вайрон бўлишига олиб келган.
Иллинойс штатида кўп қаватли уйнинг қулаши оқибатида уч киши вафот этган. Шунингдек, ушбу штатда 260 киши бўлган театр томи қулаб тушган. Том қулаши оқибатида 40 киши тан жароҳати олиб, 1 киши вафот этган.
“Торнадолар Арканзасда биноларнинг томлари ва деворларини учирди, машиналарни ағдариб юборди, дарахтлар ва электр симлари қулатди”, дейди расмийлар.
LiveБарчаси