АҚШда футбол майдонига юк машинаси кириб кетиши оқибатида икки киши вафот этди
Sport
−
12:11 283 1 minute
АҚШнинг Канзас штатидаги Вичита шаҳрида футбол учрашуви вақтида юк машинаси майдонга кириб кетиши оқибатида икки киши, жумладан, олти ёшли бола вафот этди. Яна 11 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Ҳодиса кеча, 17 октябрь куни “Срайкер Спорт” мажмуасида содир бўлган. Полиция маълумотига кўра, жароҳатланганларнинг 10 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олган, бир киши эса бошқа тиббий муаммо сабаб шифохонага олиб кетилган. Жароҳатлар ҳаёт учун хавфли эмаслиги билдирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилишича, юк машинасини 34 ёшли аёл бошқарган. У ҳозирда полиция назоратида ва тергов билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳодиса қасддан содир этилганми ёки бошқа сабаб бўлганми – ҳозирча аниқ эмас. Полиция воқеа сабабларини аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Синалоа штатидаги қамоқхонада юз берган тартибсизлик оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди ва яна 16 нафар маҳбус жароҳатланганди.
Live
All