АҚШда 85 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Олам
−
28 Январь 2023 11517 1 дақиқа
АҚШнинг Висконсин штатида 85 та енгил автомобиль, жумладан, юк машиналарининг тўқнашуви оқибатида камида 21 киши жабрланди. Бу ҳақда “NBC News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Жейнсвилл шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароити ва қор ёғиши туфайли катта тирбандлик юзага келган.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса оқибатида ўнлаб одамлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилган. Ҳозирда уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Цзянси провинциясида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 22 киши жароҳат олганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь