Хитойда йирик ЙТҲ оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Хитойнинг Цзянси провинциясида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sinmin” нашри маҳаллий ҳокимият баёнотига таяниб хабар берди.

“Наньчан округидаги шосседа йирик йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди. Барча жабрланганлар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.

“Mshaoxing” порталига кўра, йирик авариянинг тахминий сабаби туман бўлиб, 8 январь куни эрталаб Наньчан округи полицияси томонидан огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 декабрида Хитойда 200 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made