АҚШда 500 дан ортиқ муҳожир ҳибсга олинди

Олам

image

Қўшма Штатларда 538 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олинди, 373 кишини ҳибсга олишга ордер берилди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурияти хабар берди.

Унда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) томонидан мамлакатнинг турли минтақаларида 538 нафар ноқонуний муҳожир қўлга олингани қайд этилган.

“Бу Президент маъмуриятининг давлатимиз чегараларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширадиган қадамларнинг олдиндан кўриши, холос”, дейилади баёнотда.

Ньюарк шаҳри мэри Рас Бараканинг сўзларига кўра, қўлга олинганлардан бири АҚШ фахрийси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп жорий йилнинг 20 январь куни Оқ уйга қайтганидан сўнг бир нечта фармонларга имзо чеккан, улардан бири АҚШ ҳудудида туғилган ҳар бир кишига автоматик равишда фуқаролик беришни чеклашга қаратилган эди. Бу ҳуқуқ АҚШ Конституциясининг 14-тузатмаси билан кафолатланади. Бироқ Трампнинг ушбу фармонига 22 та АҚШ штати бош прокурорлари норозилик билдирди ва судга мурожаат қилди. Федерал суд эса Трампнинг туғилганлик асосида фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган фармонини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўшма Штатлар Ньюарк шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг