АҚШ ва НАТО Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлади
Олам
−
26 Апрель 2021
4980Афғонистондаги баъзи хорижий базаларни “эвакуация қилиш” бошланди. Бу ҳақда журналистларга НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони Скотт Миллер маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, чет эл кучлари барча базаларини афғон кучларига топширади.
Миллер Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам давом этишини таъкидлади.
Шунингдек, у мамлакат бўйлаб толиблар зўравонлиги кўпайганини ва бу тинчлик жараёнига таъсир қилиши мумкинлигини айтиб ўтган.
“Агар зўравонлик хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам кўпайиб кетса, бу бутун минтақага хавф туғдиради”, дейди Миллер.
Афғонистон атрофидаги вазият
Жорий йилнинг 14 апрель куни “Толибон” барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.
Жо Байден 11 сентябргача Афғонистондаги барча АҚШ аскарларини мамлакатдан чиқариш ниятида эканини айтганди. Ҳарбийларни чиқариш ишлари май ойидан бошланиши керак.
ОАВда АҚШ ортидан унинг иттифоқчиси Буюк Британия ҳам Афғонистондаги ҳарбий контингентини ортга қайтаришини ҳақида маълумотлар тарқалди. Шунингдек, Грузия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқмоқчи эканини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда ўлдирилган тинч аҳолининг 43,5 фоизи “Толибон” ҳиссасига тўғри келаётгани ҳақида хабар берилганди.
Кейинчалик, расмий Теҳрон “Толибон” ҳаракатининг Афғонистонда Ислом амирлигини тузиш бўйича режалари тўғрисида хабардорлиги ва бунга асло йўл қўймаслигини маълум қилганди.
Туркия, Покистон ва Афғонистон “Толибон”ни “Афғонистонда барқарор тинчликка олиб келадиган ҳар томонлама музокарали келишувга эришишга” содиқлигини тасдиқлашга чақирди.
Шундан сўнг, Америка Қўшма Штатлари хорижий ҳарбий контингентни олиб чиқиш жараёни доирасида Афғонистондан ҳарбий техникани олиб чиқишни бошлади.
LiveБарчаси