Афғонистонда ўлдирилган тинч аҳолининг 43,5 фоизи “Толибон” ҳиссасига тўғри келмоқда
Олам
−
14 Апрель 2021
4331Жорий йилнинг биринчи чорагида Афғонистонда 573 фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам миссияси (UNAMA) хабар берди.
UNAMA маълумотларига кўра, 2020 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда давом этаётган зўравонликлар оқибатида 1210 нафар тинч аҳоли яраланган.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатдаги тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошган.
Хабарга кўра, ўлдирилган тинч аҳоли учун жавобгарликнинг 43,5 фоизи “Толибон” жангарилари, 17 фоизи ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ҳарбий гуруҳлар, 5 фоизи ИШИД террорчилари ва қолган қисми мухолифат гуруҳлари ҳисобига тўғри келади.
Қайд этилишича, Афғонистондаги тўқнашувлар, бомба портлашлари ва суиқасдлар тинч аҳоли ўлимига сабаб бўлмоқда.
“Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болаларнинг борлиги даҳшатлидир”, дейилади БМТ миссияси хабарида.
Маълумот учун, 2003 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Толибон” ҳаракатини террорчилик ташкилоти, деб тан олган. Ушбу ҳаракат Афғонистоннинг тахминан 50 фоиздан ошиғини назорат қилади.
LiveБарчаси