ОАВ: АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқади
Олам
−
14 Апрель 2021
4718Буюк Британия Ҳукумати деярли барча ҳарбийларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Times" газетаси хабар берган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Афғонистонда Британиянинг 750 нафар аскари бор.
Нашр манбасининг таъкидлашича, инглизлар у ерда америкалик ҳарбийларнинг ёрдамисиз қийналиб қолади.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Британия ўқув базалари жойлашган Кобулдаги академия устидан бошқарувни Афғонистонга ўтказишга қарор қилиши мумкин.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жозеф Байден жорий йилнинг сентябригача АҚШнинг барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди.
Бироқ, жорий йил январь ойида АҚШнинг янги Президенти Жо Байден маъмурияти “Толибон” билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш ниятида эканини эълон қилди.
LiveБарчаси