Байден Афғонистондан АҚШнинг барча қўшинларини олиб чиқмоқчи

Олам 3129
image

АҚШ Президенти Жозеф Байден жорий йилнинг сентябригача АҚШнинг барча қўшинларини Афғонистондан олиб чиқмоқчи. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

“Биз сентябр ойигача қўшинларимизни тўлиқ олиб чиқиш ниятидамиз”, дейди газета манбаси. 

Хабарга кўра, тез орада Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўйича ўз қарорини эълон қилади.

Маълумот учун, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди. 

Бироқ, жорий йил январь ойида АҚШнинг янги Президенти Жо Байден маъмурияти “Толибон” билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш ниятида эканини эълон қилди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 2.9
t
×