Украинада француз ҳарбийлари махфий равишда ишлаяпти – RFI
Олам
−
21:39 240 2 дақиқа
Украинада жорий йилнинг ёзидан буён Франция ҳарбий миссияси махфий равишда фаолият олиб бормоқда. Volia (“Ирода”) деб номланган миссияга француз генерали раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда бир нечта манбаларга таяниб, Франция халқаро радиоси (RFI) хабар берди.
RFI маълумотларига кўра, Франция ҳарбий хизматчилари жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди, балки украиналик аскарларни ўқитиш ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Қайд этилишича, Париж Украинага юборган илғор қурол-яроғ тизимларига (CAESAR ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Mirage 2000 қирувчи самолётлари, юқори аниқликдаги ракеталар) хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш катта тажриба талаб этади, бироқ уруш ҳолатида бўлган мамлакатга фуқаролик мутахассисларини юбормасликка қарор қилинган. Шу сабабли ҳарбийлар жўнатилган.
RFI суҳбатдошларининг сўзларига кўра, миссияга “қисқа муддатли вазифаларни бажариш учун кичик гуруҳлар”дан иборат “енгил ва модулли” контингент жалб этилган. Радио хавфсизлик нуқтаи назаридан Украинада Франция армиясининг айнан қайси бўлинмалари фаолият юритаётганини ошкор қилмаган.
Манбаларнинг айтишича, Украинадаги француз ҳарбийлари иштирокининг махфийлигини таъминлаш учун ниқоб сифатида Gerfaut (“Жерфо”) миссиясидан фойдаланишга қарор қилинган. Расман эълон қилинган ушбу миссия 2023 йил февраль ойидан буён Польша ҳудудида фаолият юритмоқда ва унинг мақсади Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитишдан иборат. RFI суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Украинага юборилаётган француз ҳарбийларидан “Польшага кетаётганликларини айтиш сўралади”.
Live
Барчаси