Афғонистон “келгиндилар” учун ёпилмоқда. Толиблар Доҳадаги келишувни бажаришга чақирди
Олам
−
14 Апрель 2021
92162020 йил февраль ойида Қатар пойтахти Доҳада тузилган келишувга мувофиқ, барча хориж ҳарбий хизматчилари ўз вақтида Афғонистонни тарк этишлари керак. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқларда ёзган.
Унга кўра, агар Доҳадаги АҚШ ва Толибон ўртасида эришилган келишувнинг барча бандлари бажарилса, бошқа масалаларнинг ҳаммаси ҳал қилинади, аммо келишув бузилган ва ўз вақтида қўшинларни олиб чиқиш рад этилган тақдирда, вазият фақатгина ёмонлашади.
“Вазият учун жавобгарликни шартномалар шартларини бузганлар ўз зиммасига олади”, дейди Мужоҳид.
Қатардаги “Толибон” сиёсий бюросининг вакили Наим Вардак, ўз навбатида, Афғонистондан хорижий қўшинларнинг чиқарилиши таъминланмагунча, Толибон ҳеч қандай конференцияларда қатнашмаслигини маълум қилди.
Аввалроқ, исми сир қолишини сўраган АҚШнинг юқори лавозимли мулозими журналистларга вазиятни синчковлик билан таҳлил қилиб, Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишга ва ниҳоят, АҚШнинг Афғонистондаги урушини тугатишга қарор қилганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини маълум қилганди.
Унинг ортидан Буюк Британия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши ҳақида хабар берилди.
LiveБарчаси