АҚШ қўшинларининг бир қисмини Нигерга қайта жойлаштиради

Олам

image

Қўшма Штатлар Нигердаги қўшинлари ва ҳарбий техникасининг бир қисмини Ниамейдаги 101-ҳаво базасидан Агадесдаги 201-ҳаво базасига кўчиради. Бу ҳақда Пентагон хабарида келтирилган.

Пентагон вакили Сабрина Сингх бу ҳаракатни эҳтиёт чораси деб атаган.

"Ҳудудда америкалик ходимларга бевосита таҳдид йўқ", дейди Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх.

Унинг қўшимча қилишича, 101-базада кичик гуруҳ ходимлар қолади.

“Вашингтон мамлакатда 1100 га яқин аскарни жойлаштирган, бироқ уларнинг қанчаси трансферда иштирок этиши номаълум”, деб хабар берган “Reuters” агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Нигерда давлат тўнтариши ўтказилган, Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганди. У ва унинг оиласи исёнчилар томонидан қўлга олинди. ECOWAS эса Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги қўзғолончилардан Базумни озод этиш ва ҳокимиятни сайланган президентга қайтаришни талаб қилди.  Шундан сўнг, АҚШ қўшинларининг бир қисмини мамлакатдан 

Акс ҳолда Нигерга ҳарбий интервенция қилишни ҳам истисно этмаслигини билдирди. 19 август куни эса ECOWAS давлатлари Бош штаблари раҳбарлари ҳарбий аралашув учун кун белгилаганини эълон қилди. Шундан сўнг Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Мали ва Буркина-Фасо ҳукуматлари Ниамейга жанговар самолётларини юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Нигер Ниамей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made