АҚШ Адлия вазирлиги Техас штатини миграция бўйича қонун туфайли судга берди
Олам
−
05 Январь
5071АҚШ Адлия вазирлиги полицияга мамлакатга ноқонуний кирган муҳожирларни ҳибсга олишга рухсат берувчи янги қонун юзасидан Техас штатини судга берди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Адлия вазирлиги Техасни АҚШ ҳукуматининг иммиграция қонунларини қўллаш ваколатини бузганликда айбламоқда.
Техас қонунига кўра, муҳожирлар Техас судьясининг АҚШни тарк этиш буйруғига рози бўлиши ёки ноқонуний кириш айби билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Кетмаган муҳожирлар эса янада жиддийроқ айбловлар билан ҳибсга олиниши хавфи бор.
Даъвогар Остин судидан Техас қонунини конституцияга зид деб ҳисоблашни сўрамоқда. Билдирилишича, бу иммиграция операцияларига ва федерал ҳукуматнинг ташқи савдони тартибга солиш қобилиятига халақит қилади.
Маълумот учун, мазкур қонун Техас штатида март ойида кучга кириши керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18 декабрь куни Мексикадан бир кун ичида рекорд даражада кўп – 12,6 мингдан ортиқ одам АҚШ билан чегарани кесиб ўтишга уринганди. Ўшанда Техаснинг чегарадаги Игл Пасс шаҳрида 12,6 мингдан ортиқ муҳожир рўйхатга олинган.
LiveБарчаси