Шомуродов “Рома”ни тарк этишга яқин турибди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов Рим жамоасини тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда Шомуродовнинг ишларига масъул бўлган “ProSports Management”  вакили Қаҳҳор Мўминов маълум қилди.

“Элдор “Рома”нинг “Тоттенхэм” билан бўладиган ўртоқлик ўйинга бормади, чунки у бошқа клубга ўтишга яқин турибди. Шомуродов тўлиқ трансфер қилинадими ёки ижарага бериладими? Бу ҳақда “Рома” вакилларидан сўраган маъқул”, деган Мўминов.

Қайд этиш керакки, Қаҳҳор Мўминов ўзбекистонлик футболчининг кейинги манзили қайси клуб бўлишини очиқламаган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида "Рома" Элдор Шомуродов учун "Женоа"га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов “Рома”

Баҳолаганлар

993

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг