Агар Теҳрон ҳужум қилса, Исроил Эронга зарба бериши айтилди

Олам

image

Эрон томони ҳужум қилса, Исроил Эронга зарба беради. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Х ижтимоий тармоғида Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг аккаунтини белгилаган ҳолда иброний ва форс тилларида пост қолдирди.

"Агар Эрон бизга ўз ҳудудидан ҳужум қилса, биз жавоб берамиз ва Эронга ҳужум қиламиз", деб ёзган у.

Маълумот учун, 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаводан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоб қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси, жумладан 2 генерал ҳалок бўлди. Эрон ҳужум учун зудлик билан жавоб қайтаришини айтди ва воқеада АҚШни айблади. 4 апрель куни Эрон маънавий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг Х саҳифасида Исроилни консуллик бўлимига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун тавба қилишга мажбур қилишини иброний тилида ёзди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Исроилнинг Эрон консуллиги биносига уюштирган ҳаво ҳужумини кескин қоралаганди. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида эса БМТ ва баъзи аъзо давлатлар ҳужумни қоралаган бир пайтда, АҚШ Эронни Исроил ва Америка нишонларига ҳужум қилишда айблади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон 48 соат ичида Исроилга  кучли зарба беришини тахмин қилди. Исроил ҳукумати эса Эрон таҳдиди туфайли дунё бўйлаб 28 та дипломатик ваколатхонасининг фаолиятини тўхтатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Исраэль Кац

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг