Эрон 48 соат ичида Исроилга ҳалокатли зарба бериши айтилмоқда
Олам
−
04 Апрель
13692АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон 48 соат ичида Исроилга кучли зарба беришини тахмин қиляпти. Бу ҳақда "Voxnews" хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Эроннинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари ва генералларининг ўлимига сабаб бўлган Суриядаги Эрон консуллигининг йўқ қилиниши яна бир уруш хавфини юзага келтирмоқда. Америка разведкаси эса оловга мой сепгандек, Эроннинг бунга жавобан Исроилга "ҳалокатли зарба" беришидан Тель-Авивни огоҳлантирган.
"Эрон Исроилдаги стратегик нуқталарга ўз дронлари ва ракеталари билан ҳужум қилишни режалаштирмоқда", дейди "Al Mayadeen" телеканали.
Маълумот учун, Исроил 1 апрель куни Эроннинг Суриядаги консуллигига ракета ҳужуми уюштириши оқибатида эронлик 2 генерал вафот этганди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Исроилнинг Эрон консуллигига ҳужумини кескин қоралади.
LiveБарчаси