Ўзбекистон Исроилнинг Эрон консуллигига ҳужумини кескин қоралади

Жамият

image

Ўзбекистон Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига уюштирган ҳаво ҳужумини кескин қоралади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов баёнот берди.

“Бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаймиз”, дейди ТИВ вакили.

У Ўзбекистон хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблашини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эроннинг Дамашқдаги элчиси Ҳусайн Акбарий унинг мамлакати Исроилга "тез, тўғридан тўғри ва қатъий" жавоб қайтаришини айтганди. У Исроил F-35 қирувчи самолётлари ёрдамида Эрон консуллиги биносига 6 марта ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳужум оқибатида икки генерал ҳалок бўлганини маълум қилди. Булар бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва бригада генерали Муҳаммад Ҳоди Ҳаж Раҳимийдир. Шунингдек, ташкилотнинг 5 нафар ходими Ҳусайн Эмануллоҳий, Меҳди Жалолетий, Моҳсин Садоқат, Али Оға Бобоий ва Али Солиҳи Рузбекхоний ҳам ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, қурбонлар орасида уч нафари суриялик, яна бири ливанлик ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Ўзбекистон Эрон Исроил Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made