Африка давлатларидан бири Ўзбекистонга элчи юборди 

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 14 март куни Гана элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Эрик Овусу Боатенгни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

"Гананинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Эрик Овусу Боатенг жаноблари билан учрашишдан ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз", деган Саидов.

Шунингдек, вазир Гананинг Ўзбекистонни халқаро институтлар доирасида доимий қўллаб-қувватлаб келаётганини юксак қадрлашини билдирган. Икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини ва мамлакатлар ўртасидаги алоқаларга янги динамика бахш этиш зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Гана ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 28 октябрда ўрнатилган. Эрик Овусу Боатенг Гананинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган биринчи элчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 март куни Ташқи ишлар вазири Австриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Маттиас Радостич ва Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи-санг билан учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Бахтиёр Саидов Гана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг