Афғонистоннинг собиқ президенти аёлларга қўйилган чекловни зудлик билан олиб ташлашни сўради
Олам
−
28 Июль 2023
8160Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ва Европа Иттифоқининг Афғонистондаги вакили мамлакатдаги таълим, хусусан, аёллар ва қизлар учун муҳим муаммони муҳокама қилиш учун учрашди. Бу ҳақда “Khamma Press” хабар берди.
Қайд этилишича, Карзай Европа Иттифоқи дипломатидан мамлакатда таълимни ривожлантиришни илтимос қилган.
“Толибон” Афғонистон устидан назоратни қўлга киритганидан бери улар бир қанча босқинчи сиёсат ва амалиётларни ўрнатди. Масалан, қизлар ва аёллар олтинчи синфдан кейин мактабларда ва университетларда ўқишлари тақиқланди. Шунингдек, улар ўтган декабрь ойидан бери оғир гуманитар инқироз шароитида афғон аёлларининг ёрдам агентликлари билан ишлашини тақиқлаган. Бундан ташқари, яқинда амалга оширилган ҳаракатларда де-факто ҳокимият бутун мамлакат бўйлаб гўзаллик салонларини тақиқлади”, дейди Карзай.
Шунингдек, у халқаро ва миллий ташкилотлар томонидан катта танқидга учраган қарор, аёлларга қўйилган чекловларни зудлик билан олиб ташлашни сўраган.
Бундан ташқари, Карзай БМТ Бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад ва унинг жамоаси билан ҳам учрашган. Улар таълимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, фақат аёллар учун ўқув муассасаларини қайта очишни талаб қилишган.
Аввалроқ мамлакатдаги аёллар сартарошхоналарига косметика воситаларидан фойдаланишда қатор чекловлар жорий этилганди. Бундан ташқари, афғонистонлик аёллар очиқ ҳаводаги ресторанларга бориши ҳам мумкин эмас. Жорий йил апрель ойида нишонланган Рамазон ҳайитида, ҳатто, аёлларнинг кўчага чиқиши ҳам тақиқланганди. Бундай чекловлар нафақат аёлларга, балки эркакларга нисбатан ҳам жорий қилинган. Масалан, эркаклар учун аёлларнинг кийимларини тикиш тақиқланган. Шунингдек, Афғонистонда аёлларни эркак шифокорлар даволаши ҳам мумкин эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кўра, “Толибон” ҳокимияти остида сўнгги пайтларда ўсмир қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган. Шунга қарамай, “Толибон” яқинда мамлакат аёлларининг “эркин инсон” мақоми тикланганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь