“Адолат” СДПдан президентликка кўрсатилган номзоднинг судьялик ваколати тўхтатилди
Жамият
−
12 Май 2023
7689Бугун, 12 май куни "Адолат" СДПдан президентликка номзод сифатида кўрсатилган Робахон Маҳмудованинг судьялик ваколатлари тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди маълум қилди.
Қонунчиликка кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Шу сабабли Судьялар олий малака ҳайъати Р.А.Маҳмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р. А. Маҳмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 128-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлидирлар. Фуқаролар давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май кунм Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев Экологик партиядан президентлик учун номзодини қўйган эди. Бугун, 12 май куни эса Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятов, "Адолат" социал-демократик партиясидан эса Робахон Маҳмудова Анваровна президентликка номзод сифатида партияларнинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15