ADM Global Ўзбекистонда 1000-Kia Sonet автомобилини сотди

Бизнес

image

Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган – ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан 1000-автомобиль калити эгасига топширилди. 16 июль куни Kia Sergeli расмий дилерлик марказида 1000 Sonet автомобилининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Юбилейли Sonet’нинг бахтли соҳибига Kia’нинг исталган расмий сервис марказида 2 та техник хизмат кўрсатиш учун сертификат ва бренднинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Тўрт ойдан камроқ муддат давомида 1000 та автомобилнинг сотилиши Ўзбекистон автомобиль рейтингида етакчи ўринларни эгаллашга имконият берувчи муҳим ютуқдир.  

Kia Sonet: Ихчам кроссоверлар дунёсидаги янги қадам

Kia Sonet ўзининг сўнги урфга хос дизайни, аъло даражадаги самарадорлиги ва илғор технологиялари туфайли ихчам кроссоверлар сегментидаги янги стандартларни ўрнатмоқда. Хоҳ ташқи кўриниш бўлсин, хоҳ салоннинг қулайлиги ёки функциял имкониятлари бўлсин, Sonet ҳайдовчиларнинг талабларини тўлиқ қондириши мумкин. Kia автомобиль саноатида янги стандартларни ўрнатишда давом этмоқда ва Sonet бренднинг автомобилларни яратишга бўлган илғор ёндашувининг ёрқин намунасидир.

Kia Sonet йўлларда ўзгача қиёфасини кўрсата оладиган ихчам кроссоверни излаётганлар учун ишончли танловдир. Унинг мустаҳкам конструкцияси, бой ички жиҳозланиши ва динамик хусусиятлари кичик автомобилларда ҳам катта имкониятлар мавжуд бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди.

Автомобилларнинг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан бренднинг сайтида ёки Kia’нинг расмий дилерлик марказларида танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт: kia.uz
Facebook: KiaUzbekistan
Instagram: Kia__uzbekistan
Telegram: KiaUzbekistanbot
YouTube: KiaUzbekistan
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Kia ADM Sonet

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made