Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди
Жамият
−
25 Октябрь 2023
15872Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган бўлиб, 1992-1997 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. 2001 йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
Фаолиятини 1997 йилдан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида бошлаган, 2002-2017 йиллар мобайнида Фанлар академиясида турли вазифаларда ишлаб келган. 2017 йил ноябрида янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги раҳбари этиб тайинланганди.
2022 йил декабрида Президент фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги қўшиб юборилади. 2023 йил январидан ҳозирга қадар мазкур вазирликда вазир бўлиб келган.