9 та туманга янги солиқбошилар тайинланди
Жамият
−
26 Март 2020
12770Давлат солиқ хизмати органларида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Давлат солиқ қўмитаси буйруғига кўра, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:
Сагинбай Кадирбаевич Даулетбаев – Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
Сагинбай Даулетбаев 1987 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган.
Сагинбай Даулетбаев бунгача Кегейли тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Камол Жамолович Иргашев – Жиззах вилояти Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
У 1983 йил Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган.
Камол Иргашев бундан аввал Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Самад Сайловович Бобоқулов – Қашқадарё вилояти Ғузор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
У 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Самад Бобоқулов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Камолиддин Вохидович Султанов – Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
Камолиддин Султанов 1984 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Камолиддин Султанов бунгача Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Шухрат Нашванович Ражабов – Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
У 1982 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Шухрат Раджабов шу пайтгача Давлат солиқ қўмитаси Ички аудит бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Отабек Исматович Деҳқонов – Самарқанд вилояти Нарпай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
У 1986 йил Самарқанд вилоятида туғилган.
Отабек Деҳқонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилояти Каттакўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Зафар Қўйлиевич Турсунов – Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
Зафар Турсунов 1986 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган.
Зафар Турсунов бунгача Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Санжар Аликулович Миразов – Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига;
Санжар Миразов 1983 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.
У ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди.
Хуршид Абдугапарович Кадиров – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Хуршид Кадиров 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Хуршид Кадиров бунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь